Мен сени севаман: Юлдуз Усмонова Москвада катта концерт беради

Юлдуз Усмонова концертда янги хит қўшиқларини ижро этади. Шунингдек, хонанда тўққиз тилда қўшиқ куйлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова 13 ноябрда Москвадаги Крокус Сити Холлда катта концерт беради.

"Пул ёмғири": Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди

Хонанда Men seni sevaman номли юбилей дастурини тақдим этади. Концертда тўққиз тилда қўшиқлар ижро этилади.

Усмонова янги ("Қизғалдоғим", "Бинафша", "Эй азиз инсон") ҳамда барчага севимли бўлиб қолган ("Яло демасманей", "Санамгинам", "Мен сен билан қироличаман", "Настарин") қўшиқларини куйлайди.

Юлдуз Усмонова концертига кўплаб таниқли артистлар таклиф буюриши кутилмоқда.