Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тартиби ўзгарди. Эндиликда Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик хорижликлар жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди. Депутатлар қонунчиликка киритилган ўзгартишларни маъқулладилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузгани учун белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузишни маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши ҳақида хабар қилган эдик. Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни тўла-тўкис юритилишига ҳуқуқий кафолат яратади.