Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Oбуна бўлиш
Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни тўла-тўкис юритилишига ҳуқуқий кафолат яратади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади.

Ушбу масала Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, қатор хорижий мамлакатларнинг жиноятчиликка доир қонун ҳужжатларини ўрганиш мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик йўқлигини кўрсатмоқда.

В аэропортах и на вокзалах Узбекистана появились пункты проката планшетов для туристов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сайёҳлар махсус планшетларни ижарага олишлари мумкин

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 224-моддасини декриминализация қилиш зуруратини келтириб чиқармоқда.

“Шунингдек, миллий қонунчилигимиз таҳлили ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар статистикаси республикамиз фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга маъмурий жавобгарлик чораларини дифференциация қилишни тақозо этяпти”, - дейилади хабарда.

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.  

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ваколатли давлат органлари томонидан мазкур тоифадаги ишларнинг тезкор кўриб чиқилишини таъминлашга, шунингдек, мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни тўла-тўкис юритилишига ҳуқуқий кафолат яратади.

Янгиликлар лентаси
0