Саратовдаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳаётдан кўз юмди

12 октябрга ўтар кечаси Петровск туманида юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалокат жойида вафот этди, яна 5 нафар ўзбекистонлик жароҳат олди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Саратов вилояти Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Москва вилоятидаги ўрмонда ўзбекистонликнинг жасади топилди

Россия ФВВнинг Саратов вилояти бўйича бош бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса 12 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Шунингдек, ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик жароҳат олган.

Ҳозир улар туман касалхонасига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.