Тошкентда стажёр-ўқитувчи фирибгарликка қўл урди

Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси фуқарога уни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 500 доллар талаб қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Тошкентда фирибгарликка қўл урди стажёр-ўқитувчи ушланди.

Ўқишга киритишни ваъда қилган университет ходими хизмат хонасида ушланди

Бош прокуратура хабарига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда  Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. фуқаро Х.Я.га Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса 500 доллар талаб қилган. У пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари биланжиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.