ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Тошкентда фирибгарликка қўл урди стажёр-ўқитувчи ушланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. фуқаро Х.Я.га Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига эса 500 доллар талаб қилган. У пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари биланжиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.