Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир президент қарори тайёрланди

“Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Тошкентда гўшт қанчадан сотилмоқда? – Sputnik нархларни ўрганди

Лойиҳада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида давлат-хусусий шериклик асосида Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган агрокластер (Органик агрокластер) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш белгиланган.

Ҳужжатда ёзилишича, органик агрокластернинг асосий вазифалари:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини органик усулда етиштиришни ташкил этиш;

- органик сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- органик маҳсулотларни ишлаб чиқишда илм-фан ютуқлари ва замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш;

- органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш (етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш)да ер майдонлари сув ресурсларида оқилона фойдаланишда автоматлаштирилган ва интеллектуал технологияларни кенг қўллаш;

Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? – россиялик эксперт сабабини айтди

- органик маҳсулотлар учун самарали технологияларни қўллаш бўйича меъёрий ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;

- органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илғор техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш йўналишида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- қишлок хўжалигининг ресурстежамкор хорижий техника ва технологияларни келтириш, дала тажрибалари ва лаборатория синовлари ўтказиш ҳамда унинг ижобий натижаларини кенг жорий этишга тавсия этиш;

- анаънавий, ноанаънавий экин турларини ва уларни қайта ишланган маҳсулотларини ўрганиш, уларни етиштиришни ва қайта ишлашни йўлга қўйиш.

“2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетида “Ограник қишлоқ хўжалиги ва органик маҳсулот етиштириш” бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этсин”, - дейилган ҳужжатда.