ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Яқинда ижтимоий тармоқларда мол гўшти килоси нарх кўрсаткичида 106 минг сўм ёзилган сурат тарқалди. Бу фото-сурат бозор расталардан бирида тасвирга олинган.
Sputnik Ўзбекистон мухбири нархларни ўрганиш мақсадида Чорсу ва Сергели бозорларига келди. Бозорда мол гўшти нархи мақбул даражада қолганини маълум бўлди.
“Ҳамма сотувчиларда нарх кўрсаткичлари бир хил. Суякли мол гўшт – 39 минг сўм. Лахм гўшт эса 45-50 минг сўмдан сотилмоқда”, - дейди мухбир.
Юнусобод бозоридаги баъзи сотувчилар расталардаги нархлар шартли эканлиги ва маҳсулот бозор нархида сотилишини тан олишди. "Сарпанжа" қисми 55 минг сўм, лахм гўшт эса 65 минг сўмга сотиб олса бўлади.
Супермаркетларда, масалан “Корзинка”да суякли гўшт бир килоси 39 минг сўм, лахм эса – 50 минг сўм. Расталарда молнинг бошқа қисми гўштлари 47 минг сўмдан 74 минг сўмгача белгиланган.
Ўз навбатида, савдогарлар бозорларнинг бирида нарх кескин кўтарилиши – бу ягона ҳолат бўлган деб айтишди.
Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан мол гўштига талаб камайган.