Германиянинг Ҳалле шаҳрида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очди

Германиянинг Ҳалле шаҳрида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Германиянинг Ҳалле шаҳрида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маҳаллий полиция хабарига кўра, ҳужум оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган.

Ҳужум қилган шахслар икки киши бўлганлиги айтилмоқда.

Bild нашри маълумотларига қараганда, отишма яҳудийлар ибодатхонаси ёнида содир бўлган. Шунингдек, яҳудийлар қабристонига граната отилган.

​Мамлакат полицияси аҳолини кўчага чиқмасликка чақирмоқда. Жиноятчилар автомобилда воқеа жойидан ғойиб бўлишган.