ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Германиянинг Ҳалле шаҳрида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Маҳаллий полиция хабарига кўра, ҳужум оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган.
Ҳужум қилган шахслар икки киши бўлганлиги айтилмоқда.
Bild нашри маълумотларига қараганда, отишма яҳудийлар ибодатхонаси ёнида содир бўлган. Шунингдек, яҳудийлар қабристонига граната отилган.
Anwohner werden gebeten, nicht ihre Häuser zu verlassen. Angriff auf die Synagoge in Halle mit zwei Toten. pic.twitter.com/e453dzXMf1
— Dubisthalle.de (@dubisthallede) 9 октября 2019 г.
Мамлакат полицияси аҳолини кўчага чиқмасликка чақирмоқда. Жиноятчилар автомобилда воқеа жойидан ғойиб бўлишган.