Россияда мигрантларнинг рекорд сони қайд этилди

Мамлакатга келаётганлар орасида қурувчилик, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, уй-жой коммунал хўжалиги, автомобил йўллар қурилиши каби соҳалар ҳали-ҳануз актуал бўлиб қолмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россия 2019 йилда рекорд миқдордаги меҳнат мигрантларини қабул килади, деб маълум қилди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети лаборатория мудири Елена Егорова.

Жорий йил январь-июль ойларида мигрантлар сони ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошганлиги ва 153 минг 912 кишини ташкил қилгани аниқланди.

“Бу сўнгги беш йилда энг юксак кўрсаткич”, - дея таъкидлади тадқиқотчи.

Унинг фикрича, 2019 йил бўйича хулоса бир йиллик кўрсаткичларнинг таққосланиши асосида қилинган. Эҳтимол қилинишича, қолган ойларда миграция ўсиш суръатлари аввалги ҳолида қолади. 

Россиянинг қайси минтақасида мигрантлар учун энг қиммат патент жорий этилган?

Меҳнат мигрантлари сонининг ўсиш сабаблари қаторида статистик ҳисоботларнинг янги шакллари киритилгани ва мигрантларнинг вақтинча рўйхатга туришга имкониятлари пайдо бўлганлиги қайд этилди. Қолаверса, 2018 йил январь-июль ойларига солиштирганда, бу йилги кўрсаткич бўйича юртларига қайтиб кетаётганлар (4%дан кам) сони камайиб, келаётганларники (19%га кўп) эса ошмоқда.

Е.Егорованинг сўзларига қараганда, мигрантлар орасида МДҲ аъзо-давлатлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Украина ва Армения фуқаролари кўпчиликни ташкил этади.

Россиянинг қайси минтақасида мигрантлар учун энг қиммат патент жорий этилган? 

“Бошқа давлатлардан келаётганлар ўрганилганда, кўпроқ Хитой, Сербия ва Сириядан хоҳловчилар талайгина эканлиги аниқланди”, - деди Егорова.

Сенат раиси: Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ишлари кенг тарғиб этилади

Россияга келаётганлар орасида қурувчилик, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, уй-жой коммунал хўжалиги, автомобил йўллар қурилиши каби соҳалар ҳали-ҳануз актуал бўлиб қолмоқда.

“Бунга қарама-қарши ўлароқ, киритилган санкция ва таъқиқлар туфайли, Европа ва ривожланган дунё мамлакатларидан юқори малакали чет эл фуқароларининг Россияга келишида пасайиш кузатилмоқда”, – қўшимча қилди эксперт.

Бирмунча вақт илгари, РФ ҳукумат аппарати раҳбари муовини Сергей Приходько Россияга ҳар йили 2,5 миллион ўзбекистонлик кириб келаётганлиги тўғрисида маълумот берганди. Россия Федерацияси субъектида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароси Россия ИИВнинг ҳудудий бўлинмасида меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи махсус патентни расмийлаштириши кифоя қилади.