Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва ЖСТ: Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси тайёрланди

“Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиши концепцияси” лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатни Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тайёрлади.

Концепцияда белгиланган мақсадларга эришиш учун қисқа муддатли (2022-2026 й.) ва узоқ муддатли (2027-2030 й.) “йўл хариталари” ишлаб чиқилган.

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт - президент қарори

Қарор лойиҳасида иқтисодий ўсиш ва давлатнинг узоқ муддатли истиқболда юқори даромадли мамлакатлар қаторига ўтишига қаратилган ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг еттита устувор йўналишлари белгилаб берилган:

1. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда институционал ўзгаришлар ва устувор йўналишлар.

2. Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;

3. Инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари.

4. Инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;

5. Муҳандислик коммуникациялари ва саноат инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;

6. Инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш устуворликлари;

7. Ҳудудларнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари.

Биринчи босқичда (2019-2021 й.) қабул қилинган ҳужжатларни амалга ошириш орқали иқтисодиёт янги шароит ва бозор механизмларига мослашади, қуйидаги вазифаларга таъсир қилади:

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун тақдирланди

- макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;

- давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилиш;

- бюджет сиёсати соҳасидаги ривожланган давлатлар стандартларига ўтиш;

- бозор муносабатларининг институционал базасини келгуси ривожлантириш;

- таълим, фан, соғлиқни сақлаш, АКТ соҳаларини ривожлантириш, инсон капиталига инвестицияларни орттириш;

- коррупцияни чеклаш ва хуфёна иқтисодиёт даражасини пасайтириш;

- ЕОИИ ва бошқа бир қатор давлатлар билан эркин савдо шартномаларини имзолаш ҳисобига ташқи савдони кенгайтириш;

Иккинчи босқичда (2022-2025 й) ишлов бериш саноатини тез ривожлантириш, фойдаланиладиган ресурслардан оқилона фойдаланишни ошириш, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган янги бозор ва саноат тузилмаларни шакллантириш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларида сифатли таркибий ўзгаришларга эришилади.

“Хуфёна иқтисодиёт” қисқартирилади – президент фармони

Бу босқичда самарали бандликни кенгайтириш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги ҳиссасини кучайтириш орқали иқтисодий ўсишнинг сифати сезиларли равишда ошади.

Бу босқичда давлат сиёсати тадбирларининг асосий устувор йўналишлари:

- макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш;

- давлат хизматини ислоҳ қилиш, коррупцияни камайтириш, давлат бошқаруви сифатини ошириш ва номарказлаштириш, маҳаллий жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳудудий ривожлантириш;

- ишлаб чиқариш кучлари кластерли тақсимлаш принципига асосланган янги экспортга йўналтирилган саноат сиёсатига ўтиш;

- мамлакатнинг EОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишини, савдо сиёсати ва экспортни либераллаштириш, нотариф савдо тўсиқларини қайта кўриб чиқиш ва битимлар ва ЖСТ қоидаларига мувофиқлигини изчил ўрганиш.

Учинчи босқичда (2026-2030 й) иқтисодиётни хом ашё экспортидан инновацион ривожланиш турига ўтказиш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни қуйидагилар ҳисобига жадал ривожлантириш:

Янги АЭС, иқтисодиёт ва кластерлар: биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми

сув, ер, минерал хом ашё ва энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш;

инсон капиталини ривожлантириш (камида 5 та миллий университет ТОП-500 га кириши; мактаб таълими сифати бўйича мамлакат ТОП-30 га кириши; мажбурий тиббий суғурта билан қамраб олишини 99% гача етказиш);

хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг аксариятида инновацион йўналишни шакллантириш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни инновацион ва технологик модернизациялашни ривожлантириш;

билимли одамларнинг кенг ўрта қатламини ва одамлар учун тенг имкониятларга эга бўлган демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш (гендер тенгсизлигини тўлиқ бартараф этиш).

Ҳужжат 22 октябргача муҳокама қилинади.