Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт - президент қарори

CC0 / Unsplash / Campaign Creators / Мужчина работает за компьютером
Мужчина работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди

Қарор билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.

Марказ фаолияти давлат ва хўжалик бошқарув органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистоннинг ривожланиш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

Давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларидан ташқари, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганлиги ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 1 фоизи миқдоридаги маблағлар Марказнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

2019 йил 1 июндан бошлаб қийматидан қатъи назар, лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Марказга экспертизага киритилади.

Экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа чекланган қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.

Марказ 2022 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод этилади.

Янгиликлар лентаси
0