ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ёқутистонда собиқ депутат Александр Крилов айиқ ҳужумининг қурбони бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, собиқ парламентарий, Якутск шаҳридаги Қурилиш бозори эгасига Крилов дўстлари билан Оймякон туманига овга жўнаб кетган.
У квадроциклда Томтор қишлоғи томонга кетаётган вақтда йўлдан айиқ чиқиб қолган. Собиқ депутат айиқни отган, сўнгра унинг олдига яқинлашмоқчи бўлган. Шу пайт яқин ўртада бўлган бошқа бир айиқ унга ташлаган.
“Афсуски, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар тасдиқланди. Александр Криловнинг жасади вездеходда Томтор қишлоғига олиб борилмоқда”, - деган шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Игорь Водовозов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хабаровск ўлкасида айиқ қабристондаги қабрни ковлаб, одам жасадини олиб қочгани хабар қилинган эди.