ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Хабаровск ўлкасида Комсомольск-Амур шаҳрида айиқ қабристондаги қабрни ковлаб, одам жасадини олиб қочиб кетди. Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Полиция навбатчилик қисмига шаҳарнинг Старт микро ҳудудида жойлашган қабристонда қабр очилгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳ, кинолог ва овчи чиқди. У ерда айиқ излари топилди. Ҳозирча мурда топилмади”, - дейилган хабарда.
Полиция ходимлари текширув ўтказмоқда, натижалари бўйича тегишли процессуал қарор қабул қилинади.
“Воқеа жойига мутахассислар борди, уларга ҳайвонни отиш бўйича рухсатнома берилди. Айиқ топилди ва отиб ташланди”, - деб таъкидлади табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги вилоят бўлими раҳбари Юрий Колпак.