Тендер якунлари: Ўзбекистонда фотоэлектр станциясини ким қуриши аниқланди

Ўнлаб даъвогар компаниялар техник ва тижорат таклифлари ўрганилиб чиқилди ва натижалар тендер комиссияси томонидан эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Энергетика вазирлиги республикада қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижаларини эълон қилди. 

Ўзбекистонда қуёш фото-электр станцияларини қуриш билан хусусий инвесторлар шуғулланади

Лойиҳани амалга ошириш учун ХХР, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, БАА ва бошқа давлатлардан дастлаб 23 та компания курашди ва уларнинг фақат 11 таси квалификация олди танловдан ўтди. 

Тижорат тендер таклифларини бешта компания тақдим этди. Техник ва тижорат таклифларнинг таҳлили ва баҳоланиши якунига кўра, тендер комиссия томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг "Masdar" компанияси танлаб олинди.

Қўйилган шартларга кўра, қуёш электр станцияси 12 ойда қуриб битказилади.