Россия ИИВ вакиллари Тошкентда

Тошкент ИИББ ва Москва ички ишлар бош бошқармаси ўртасида идоралар алоқалари тарихида илк бор Англашув меморандуми имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Шу кунларда Тошкентда Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Олег Баранов бошчилигидаги делегациянинг расмий танишув ташрифи бўлиб ўтмоқда.

ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради

Делегация аъзолари Ўзбекистон ИИВ ўринбосари Рустам Жўраев билан музокаралар ўтказди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Тошкент ИИББ ва Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси ўртасида идоралар алоқалари тарихида илк бор Англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар ҳамкорлик соҳаларини мустаҳкамлаш ва кенгайштиришни режалаштирмоқда.

Одам савдоси, наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, терроризм каби трансмиллий жиноят турларига қарши курашиш йўлида қўшма ҳаракатларни чуқурлаштириш кўзда тутилган.

Делегация таркибида, шунингдек, РФ ИИВ ёрдамчиси полиция полковниги Ирина Волк ва ОАВ ҳамда жамоатчилик билан алоқалар учун масъул бўлинмалар вакиллари ҳам ташриф буюрган.