Путин Россия нега доллардан воз кечиши кераклигини тушунтирди

Россия етакчиси фикрига кўра, АҚШ, доллардан фойдаланишга таъқиқ қўйиб, "долларни ўз қўллари билан ўлдирмоқда" ва унга бўлган ишончни ҳам йўқ қилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия доллардан тўлов инструменти сифатида воз кечишга ҳеч қачон уринмаган, лекин ўзини хатардан сақлашга мажбур, дея баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

ХВФ вакили Ўзбекистон иқтисодини долларга тобеликдан қандай сақлаш мумкинлигини айтди

"Биз, айтиш жоизки, ҳеч қачон тўлов инструменти сифатида доллардан воз кечиш вазифасини ўз олдимизга қўймаганмиз. Лекин, шунчаки, ўзимизни хавфсизлантириш ҳақида ўйлашга мажбурмиз", - деди давлат раҳбари "Россия энергетик ҳафталиги" форуми доирасида чет давлатларнинг тегишли идоралари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашуви давомида.

Президент сўзларига кўра, АҚШ, доллардан фойдаланишга чеклов қўйиб, "долларни ўз қўллари билан йўқ қилмоқда", унга бўлган ишончни ҳам.

Россия раҳбари шунингдек, кўплаб мамлакатларнинг олтин-валюта захиралари долларда ўз ифодасини янада камроқ топаётганига, жаҳон савдосининг долларда ҳисоб-китоб кўлами пасаяётганига эътибор қаратди. АҚШнинг доллар ҳисоб-китобидан сиёсий кураш инструменти сифатида фойдаланиши шунга олиб келмоқдаки, кўплаб мамлакатлар миллий валютадаги ҳисоб-китобларга ўтишни ўйлаб қолмоқда.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига доллардан воз кечиш тавсия этилди

Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ўртасида ҳисоб-китобнинг 72%и рублда амалга оширилаётганини ҳам эслатиб ўтди.

Сал олдин энг йирик инвестбанклардан бири бўлган JP Morgan Chase доллар жаҳон захира валютаси мақомидан айрилишини, бу воқеа тез орада рўй беришини айтган эди. Хусусан, машҳур молиячи, A. G. Bisset Associates раҳбари Ульф Линдал сўзларига кўра, яқин беш йилда америка пул бирлиги еврога нисбатан 40 фоизга ўз қадр-қимматини йўқотади.