Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига доллардан воз кечиш тавсия этилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов.
Купюры американских долларов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кўпайтириш ва доллардан воз кечиш тавсия қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига ўзаро ҳисоблар миллий валютада амалга ошириш ва доллардан воз кечиш тавсия этилди.

Переговоры президента РФ В. Путина с королем Саудовской Аравии С. Аль-Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Нефт-доллар тизими бир кунда қулаши мумкин - Reuters

Бу фикрларни Қозоғистон пойтахтида ўтказилган халқаро конференцияда Россия ТИВнинг статс-котиби-ўринбосари Григорий Карасин билдирди.

“Биз долларга боғлиқликдан кетишни АҚШ иқтисодий сиёсатининг башорат қилиш имконияти пасайиб кетиши ва дунё валюта эмитенти ўз позициясини суиистеъмол қилишга объектив жавоб сифатида қараймиз”, - деб таъкидлади Россия ТИВ вакили.

Карасиннинг сўзларига қараганда, миллий валюталарда ҳисоб-китоб амалиёти кенгайиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўлов тизимларини ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилади.

Бундан ташқари, замонавий молиявий технологияларни қўллаган ҳолда янги ЕОИИ тўлов инфраструктурасини шакллантиришга ёрдам беради.

Карасин ўз нутқида, Беларус Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб қабул қилинса ЕОИИ аъзо давлатларининг манфаатларини ҳимоя қилишга самарали ёрдам бўлади.

Янгиликлар лентаси
0