ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Тошкент вилоятининг беш юзга яқин хонадон газсиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Зангиота тумани "Туркистон" МФЙ ва "Боғишамол" МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер остидаги газ қувурига шикаст етказилган.
Натижада ҳудуддаги жами 492 та аҳоли хонадонларида 2019 йил 30 сентябрь соат 10:00дан бошлаб носозлик бартараф этилгунга қадар табиий газ таъминоти тезкор равишда вақтинча тўхтатилди.