Тошкент вилоятида беш юзга яқин хонадон газсиз қолди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГазовый счетчик
Газовый счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зангиота тумани "Туркистон" МФЙ ва "Боғишамол" МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер остидаги газ қувурига шикаст етказилган.

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Тошкент вилоятининг беш юзга яқин хонадон газсиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

В Узбекистане впервые получен газ в доюрских отложениях - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор юра давригача бўлган қатламлардан газ олинди

Хабарда айтилишича, Зангиота тумани "Туркистон" МФЙ ва "Боғишамол" МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер остидаги газ қувурига шикаст етказилган.

Натижада ҳудуддаги жами 492 та аҳоли хонадонларида 2019 йил 30 сентябрь соат 10:00дан бошлаб носозлик бартараф этилгунга қадар табиий газ таъминоти тезкор равишда вақтинча тўхтатилди.

Янгиликлар лентаси
0