Пахта теримига чиққан 92 ёшли онахон телевизор билан тақдирланди

Тошкент вилоятида пахта теримига чиққан 92 ёшли Куйсиной ая Анорбоева телевизор билан тақдирланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Тошкент вилоятида пахта теримига чиққан 92 ёшли онахонга телевизор берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоятида беш юзга яқин хонадон газсиз қолди

Хабарда айтилишича, Пискент туманида яшовчи 92 ёшли Куйсиной ая Анорбоева пахта теримида қатнашиб, илғорлик борасида ёшларга ўрнак бўлди.

Онахоннинг пахта теримдаги иштироки учун вилоят ҳокимлиги томонидан телевизор билан тақдирланди.

Шунингдек, теримда иштирок этаётганлар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт ҳам ўтказилган.