ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Александр Емельяненко UFC амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг жангларини кўришни ёқтирмаслик сабабини айтди. Cпорт-РИА Новости хабарига асосан.
7 сентябрь куни Абу-Дабида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, UFC чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.
“Жанг чиройи йўқ. Ҳа, у ҳаммасини тўғри бажаради – рақибини чарчатади ва ғалаба қозонади. Аммо томоша қилиш қизиқ эмас”, - дейди Емельяненко.
Шунингдек, Александр Емельяненко унинг акаси Фёдор билан Нурмагомедовни таққослашни ноўрин деб ҳисоблашини айтди.
“Россияда аралаш жанг санъати кимнинг шарофати билан оммалашди? Уларни бу эрга ким олиб келди? Ким уларни мамлакат бўйлаб тарғиб қила бошлади? Албатта, Фёдор. Барча издошлар, шу қаторда мен ҳам Фёдор изидан бориб, аввал у бошлаган ишни қилди. Биз ҳаммамиз - издошлар”, - деб таъкидлади жангчи.