ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Шифокорлар кўрсатмасига асосан UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вақтинча жанглардан четлатилди. Бу Дастин Порье билан ўтказилган жангдан сўнг тикланиши учун зарур.
Россиялик жангчи бир ҳафта муддатга машқ ва жанглардан четлаштирилди.
MMAJunkie нашри ёзишича, унинг рақиби Дастин Порье эса тиббий кўрсатмаларга асосан бир ойлик танаффус берилди. Порье жанг вақтида кўз ва қош қисмида жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди.