Бош прокуратура Мўйноқдаги ноқонуний жайрон ови қанча зарар етказганини очиқлади

Қорақалпоғистонда 13 бош жайронларни ТОЗ-63 ва ИЖ-18 русумли ов милтиғи ёрдамида отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинган эди. Ҳозирда ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 дона жайронларни отиб ўлдирилиши ҳайвонот дунёсига 145 млн. сўм миқдорда зарар етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қорақалпоғистонда 13 бош жайрон отиб ўлдирилди – фото

Аниқлик киритилишича, Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Тахтакўпир туманида яшовчи 5 нафар фуқаролар ушбу ҳайвонларни отиб ўлдиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда 13 бош жайрон отиб ўлдирилгани хабар қилинган эди.