Россия мактабларидан биридаги оммавий қотилликнинг олди олинди

Россиянинг Киров шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчи оммавий қотиллик содир этишни режалаштиргани аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россиянинг Киров шаҳридаги мактаблардан бирида оммавий қотилликни олди олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Керчдаги коллеж фожиаси қурбонлари сони 21 кишига етди

Хабарда ёзилишича, бир неча кун илгари полиция ходимларига мактаб ўқувчиларидан бири мактабдаги зўравонлик мавзусига қизиқаётгани ва совуқ қурол ва қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида ҳужум қилишни режалаштираётгани маълум бўлган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Керч шаҳридаги коллежнинг 4 курс талабаси ўзи ўқийдиган коллеж ичида бир неча кишини отиб ташлагани ва қўлбола бомбани портлатиб юборгани Россия аҳолисини ларзага солган эди. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 67 киши эса жабрланган эди.