ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россиянинг Киров шаҳридаги мактаблардан бирида оммавий қотилликни олди олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, бир неча кун илгари полиция ходимларига мактаб ўқувчиларидан бири мактабдаги зўравонлик мавзусига қизиқаётгани ва совуқ қурол ва қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида ҳужум қилишни режалаштираётгани маълум бўлган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Керч шаҳридаги коллежнинг 4 курс талабаси ўзи ўқийдиган коллеж ичида бир неча кишини отиб ташлагани ва қўлбола бомбани портлатиб юборгани Россия аҳолисини ларзага солган эди. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 67 киши эса жабрланган эди.