Мутахассислар 37 % ҳолларда рак касали нимадан келиб чиқишини аниқлашди

Рак касаллиги келтириб чиқарувчи асосий сабабларидан бири - таркибида глицидол моддаси бўлган пальма ёғи истеъмол қилиш, дейишмоқда мутахассислар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Пальма ёғи таркибидаги глицидол эфирлар – 37 % ҳолатларда рак касали келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, дейди МГУ ҳузуридаги амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Дмитрий Еделев, РИА Новости хабарига асосан.

Ўзбекистонда рак касалидан ўлиш ҳолатлари 13 %га камайди

Ўсимлик мойларига юқори температурада ишлов берилганда уларнинг таркибида глицидол эфир моддалари пайдо бўлади. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган пальма ёғларининг 83 % таркибида глицидол эфирлар борлиги ЕИ ҳудудида чекланган нормадан юқори миқдорда экани аниқланган.  

“Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратон касалини ўрганиш институти ўтказган тадқиқотларга кўра, дунёда саратон касали ҳар уч ҳолатдан бирида – таркибида глицидол мавжуд бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқар экан.  Агар бир Россияда глицидол миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечсак – саратон касалига чалинганлар сони учдан бир қисмга камайиши мумкин”, - дейди Еделев.

Ўзбекистонда рак касалликларини аниқлаш ва даволаш соҳаси янада кучайтирилади

Мутахассис фикрига кўра, глицидон ошқозон-ичак, жигар, тери, сут безлари, жинсий органлар, қалқонсимон без, бўйрак ва ўпкада канцироген моддалар кўпайиши ва рак касали келиб чиқишига олиб келиши мумкин экан.

Ундан ташқари, ногирон болалар туғилишига ҳам кўп ҳолларда глицидол сабабчи бўлар экан.

Айни дамда мутахассислар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалаласини давлат миқёсида тезкорлик билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки қонунда қайд этилган чеклов йўқлиги туфайли глицидолни ҳатто болалар учун мўлжалланган маҳсулотларда ҳам учратиш мумкин.