Буффон - сени кўриш учун Ўзбекистондан келдим!

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуиджи Буффон ўзбекистонлик мухлисининг сўзларини ўз инстаграммига чиқарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Европанинг А-серияси доирасида бўлиб ўтган "Ювентус" ва “Верона” жамоалари ўйинида ўзбекистонлик мухлислар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақида “Ювентус” жамоасининг машҳур дарвозабони  Жанлуджи Буффон ўз инстаграмида хабар қилди.

Буффон - сени кўриш учун Ўзбекистондан келдим!

Ўйинига мехлислик қилган томшабинлардан бири мана шундай сўзлар ёзилган палкатни намойиш қилди. Унда "Буффон мен ўзбекистонликман. Сени кўриш учун 5000 км масофа босиб келдим! - деб ёзилган.

Ушбу плакатни пайқаган Буффон узоқ юртдан келган ўзининг ҳақиқий мухлисига миннатдорлик билдирди. Ўйинда 2:1 ҳисобда “Ювентус” жамоаси ғолиб чиқди. Нима ҳам дердик, шундай мухлислари бор экан бу жамоа кўп нарсага қодир.