ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Европанинг А-серияси доирасида бўлиб ўтган "Ювентус" ва “Верона” жамоалари ўйинида ўзбекистонлик мухлислар ҳам иштирок этишди. Бу ҳақида “Ювентус” жамоасининг машҳур дарвозабони Жанлуджи Буффон ўз инстаграмида хабар қилди.
Ўйинига мехлислик қилган томшабинлардан бири мана шундай сўзлар ёзилган палкатни намойиш қилди. Унда "Буффон мен ўзбекистонликман. Сени кўриш учун 5000 км масофа босиб келдим! - деб ёзилган.
Ушбу плакатни пайқаган Буффон узоқ юртдан келган ўзининг ҳақиқий мухлисига миннатдорлик билдирди. Ўйинда 2:1 ҳисобда “Ювентус” жамоаси ғолиб чиқди. Нима ҳам дердик, шундай мухлислари бор экан бу жамоа кўп нарсага қодир.