Ravon бренди Россия бозорига қайтди

Машиналар сотуви шу ойнинг ўзида расмий дилерлик марказларида қайта тикланади, дилерлик тармоғи эса анча кенгайтирилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Ravon бренди Россия бозорига қайтди. 2019 йилда компания Россияда 7-8 минг дона автомобилларни сотмоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ravon Россияда муваффақиятли бўлиши учун нима қилиш керак - эксперт фикри

"Ravon Россия бозорига ҳаммабоп, яхши танилган учта модель билан қайтмоқда – булар "RAVON R4", "RAVON R2" ва "RAVON Nexia R3" автомобилларидир", - дейилади хабарда.

Машиналар сотуви шу ойнинг ўзида расмий дилерлик марказларида қайта тикланади, дилерлик тармоғи эса, анча кенгайтирилади.

"Ўзавтомоторс" АЖ бошқарувчи директори Александр Сахапов "Известия" нашрига берган интервьюсида бренд Россияда автомобиллар йиғишни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бораётгани ҳақида гапириб ўтган.

Ravon бренди Россия бозорига қайтди

Таъкидланишича, бу борадаги музокаралар жуда фаол босқичда ва йил якунига қадар бу борада оммага эълон қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, таъкидланишича, Ravon 2022 йилга қадар янги саккизта модел тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда.