Ўзбек пахтасининг асосий харидори қайси мамлакат

Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёдаги кучли ўнлик, пахта толасининг сифати бўйича эса кучли бешлик мамлакатлари қаторига киради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистон пахтасининг хориждаги энг катта харидори -  Хитой. Бу ҳақда Инспекция ҳузуридаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази пахта маҳсулотларини сертификатлаш идораси бўлим бошлиғи Зоҳид Тошматов АОКАдаги матбуот анжумани маълум қилди.

Сирдарёда пахта терувчилар учун "Ҳашарчилар шаҳарчаси" ташкил этилди

“Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади, — деди Тошматов. — Пахта хомашёсининг тўқсон фоизини маҳаллий корхоналар харид қилади. Хорижда эса энг катта харидоримиз — Хитой Халқ Республикаси".

У ўзбек пахтасини харид қилаётган мамлакатлар унинг сифати учун қўшимча ҳақ тўлашларини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёдаги кучли ўнлик, пахта толасининг сифати бўйича эса кучли бешлик мамлакатлари қаторида.