Тошкентда дарахт кесилди: ҳоким зудлик билан чора кўрди

Мирзо-Улуғбек тумани Яланғоч массивида қурилаётган бино раҳбари тегишли рухсатномаларсиз дарахтларни кесиб ташлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

ИИББ хабарига кўра, интернет тармоғида Тошкентнинг бир нечта туманларида дарахтлар арраланаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқалгандан сўнг Тошкент шаҳар ҳокими томонидан зудлик билан чоралар кўрилган.

Тошкент ҳокими ноқонуний дарахт кесувчиларни тутиб олди

Мутасаддилар текширув ўтказиб, натижада маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённомалар тузган.

Текширув давомида аниқланишича, Мирзо-Улуғбек тумани Яланғоч массивида қурилаётган бино раҳбари Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилмаган ва дарахтларни кесишга рухсат олмаган.

Тошкентда дарахт кесилди: ҳоким зудлик билан чора кўрди

Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”) бўйича баённома расмийлаштирилди.