Беларусда ошқовоқнинг “додаси” етиштирилди – видео

Беларусда оғирлиги 450 кг бўлган ошқовоқ етиштирилди. Уни томорқадан бошқа жойга олиб бориш учун кран чақиришга тўғри келди.
Sputnik

Гродно шаҳрида истиқомат қилувчи  Сергей Гавранин бир неча йилдан буён гигант ошқовоқларни етиштиришга қизиқиб келади. Бу сафар унинг ҳосили мўл бўлди. Ахир у етиштирган бир дона ошқовоқнинг оғирлиги  450 кгни (қарийб ярим тонна) ташкил этди.

Уни томорқадан бошқа жойга олиб бориш учун кран чақиришга тўғри келди.