Гродно шаҳрида истиқомат қилувчи Сергей Гавранин бир неча йилдан буён гигант ошқовоқларни етиштиришга қизиқиб келади. Бу сафар унинг ҳосили мўл бўлди. Ахир у етиштирган бир дона ошқовоқнинг оғирлиги 450 кгни (қарийб ярим тонна) ташкил этди.
Уни томорқадан бошқа жойга олиб бориш учун кран чақиришга тўғри келди.