Ўзбекистон ва Иордания илк маротаба сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания ташқи сиёсат идоралари ўртасида илк маротаба сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания ташқи сиёсат идоралари ўртасида илк маротаба сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, делагацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазирлик бош котиби Сажа ал-Мажалий бошчилик қилган.

Миср Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш йўлини айтди

Делегациялар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга урғу бериб ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини батафсил кўриб чиқдилар, минтақавий ва халқаро муаммолар, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги алоқаларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

“Турли даражадаги сиёсий алоқаларнинг давлатлараро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, узоқ муддатли ва кўп қиррали тус беришдаги муҳим ролини тасдиқланди. Ўзаро савдо, инвестиция ҳажмини кенгайтириш, Ўзбекистон-Иордания шериклигининг шартнома-ҳуқуқ асосларини мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда парламентлараро алоқалар ва шартнома-ҳуқуқ асосини кенгайтиришнинг алоҳида аҳамияти қайд этилди.