ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ҳиндистоннинг Сагар (Мадҳа-Прадеш штати) шаҳрида истиқомат қилувчи эркакнинг бошида ўсиб чиққан “иблис” шохи олиб ташланди. Шохнинг узунлиги 10 сантиметрдан зиёд бўлган, дея ёзади Daily Mail.
Нашр маълумотларига қараганда, ўсимта эркакнинг бошида тахиминан беш йил илгари қаттиқ зарбадан сўнг пайдо бўлган.
Ҳиндистонда “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди – фото
Эркакнинг ўзи унинг “шохи” унга қийинчилик туғдирмаганини билдирган. У сартарошдан уни арралаб қисқартишни сўраган. Бироқ ўсимта ўсишда давом этган ва у шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Ҳиндистонда 7 ёшли боланинг 526 та ортиқча тиши олиб ташланди – видео
Амалиёт муваффақиятли ўтган ва ҳозирда беморнинг аҳволи яхши.