Ҳиндистонлик эркак бошида “иблис” шохи ўсиб чиқди – фото

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишВинторогий козел
Винторогий козел - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркакнинг ўзи унинг “шохи” унга қийинчилик туғдирмаганини билдирган. У сартарошдан уни арралаб қисқартишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ҳиндистоннинг Сагар (Мадҳа-Прадеш штати) шаҳрида истиқомат қилувчи эркакнинг бошида ўсиб чиққан “иблис” шохи олиб ташланди. Шохнинг узунлиги 10 сантиметрдан зиёд бўлган, дея ёзади Daily Mail.

​Нашр маълумотларига қараганда, ўсимта эркакнинг бошида тахиминан беш йил илгари қаттиқ зарбадан сўнг пайдо бўлган.

Ҳиндистонда “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди – фото

Эркакнинг ўзи унинг “шохи” унга қийинчилик туғдирмаганини билдирган. У сартарошдан уни арралаб қисқартишни сўраган. Бироқ ўсимта ўсишда давом этган ва у шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ҳиндистонда 7 ёшли боланинг 526 та ортиқча тиши олиб ташланди – видео

Амалиёт муваффақиятли ўтган ва ҳозирда беморнинг аҳволи яхши.

Янгиликлар лентаси
0