Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади

Ҳар бир Ласеттида бироз Феррари бор - ахир иккаласини ҳам италиялик дизайнерлар чизган. Марғилонда Феррари пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Марғилонлик уста ўзининг Ласетти автомобилидан Феррарига ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақида Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Akbar Murodov исмлий фойдаланувчи хабар қилган.

Бухоролик ота-бола ихтиро қилган тежамкор трактор қандай кўринишга эга – видео

Хабарда автомобил олд, ён ва орқа томондан олинган суратлари жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари ушбу расмларни турлича кутиб олишди, кимдир ҳазил аралаш бу йигитни дарров “Ўзвтопром”га бошлиқ қилиш керак, деса бошқалар ЙҲХБ бундай автомобилга оддий йўллардан ҳаракат қилишига рухсат берармикан деб хавотир олган.

Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади

Нима бўлганда ҳам, йигитга қойил қолиш керак. Ахир нолдан бошлаб бутун бошли автомобиль ясаш учун қанча вақт, куч ва маблағ керак. Бироз олдин Самарқанд ва Бухорода ҳам ана шундай энтузиаст йигитлар Феррари автомобили ясашга киришишган эди.

Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади