Бухоролик ота-бола ихтиро қилган тежамкор трактор қандай кўринишга эга – видео

Oбуна бўлиш
Бухоронинг Жондор туманида жойлашган қишлоқлардан бирида яшовчи ота-бола усталар ноёб трактор ясашга муваффақ бўлишди. Эндиликда улар Алишер Усмонов ихтирочиларини қўллаб-қувватлашига умид билдиришмоқда.

Усталар айтишига қараганда янги трактор ҳам тежамкор ҳам арзон чиққан. У метан газ ва дизел ёнилғиси аралашмасида ишлайди. Бир гектар ерга ишлов бериш учун янги тракторга 5 литр дизель ёнилғиси ва 20 куб газ керак бўлади.

Усталар ўз ихтироларини Ўзбекистондаги интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказишган ва яқин орада патент олишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга усталар турли бизнес-форумларда иштирок этишмоқда.

“Беш юзга яқин фермерлар биздан ушбу тракторларни сотиб олишга тайёр. Инвестициялар бўлганда аллақачон ишга киришган бўлардик. Бир кун Тошкент Трактор заводи вакили ҳам келганди. Унинг айтишига қараганда бундай трактор ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш линияси қуриш керак. ТТЗ эса фақат жамлаш билан шуғулланаркан”, - дейди Қорёғдиев.

“Мен Алишер Усмонов инновацион ғояли ёш ихтирочиларни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида эшитган эдим. Менимча, бу айнан шундай лойиҳа бўлиши мумкин. У киши бизни эшитиб ғояларимизни амалга оширишга ёрдам беради деб умид қиламан”, - дея фикрлари билан ўртоқлашади Шуҳрат Сувонов.

Янгиликлар лентаси
0