Путин Саудия Арабистонига С-300 ёки С-400 сотиб олишни таклиф қилди

Путин Анқарада ўтган Россия, Эрон ва Туркия президентлари иштирокидаги Сурия бўйича уч томонлама саммит давомида Саудия Арабистонининг нефт заводларига қилинган ҳужум ҳақидаги саволга жавобан Қуръондан иқтибос келтирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин подшоҳлик нефть объектларига дрон орқали ҳужум қилинган сўнг Саудия Арабистонига  Россиянинг С-400 ёки С-300 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишни таклиф қилди.

Путин Анқарада ўтган Россия, Эрон ва Туркия президентлари иштирокидаги Сурия бўйича уч томонлама саммит давомида  Саудия Арабистонининг нефт заводларига қилинган ҳужум ҳақидаги саволга жавобан Қуръондан иқтибос келтирган.

Россия Ҳиндистондан С-400 учун биринчи тўловни олди

“Муқаддас Қуръонда ўз уруғ-аймоғини ҳимоя қилишдан ташқари, ҳар қандай зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслиги айтилган. Ўз уруғ-аймоғи, ўз мамлакатини ҳимоя қилишда Саудия Арабистонига тегишли кўмак кўрсатишга тайёрмиз”, - дея Россия етакчиси сўзларидан келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, подшоҳлик раҳбарияти “доно қарор қабул қилиши” ва Эронга ўхшаб С-300 ёки Туркия ҳукумати сингари С-400 харид қилиши кифоя.

“Улар Саудия Арабистони инфратузилмасининг ҳар қандай объектини ишончли ҳимоялайди”, - дея таъкидлаган Путин.

Путин Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг “С-300 ёки С-400 сотиб олган маъқулроқми?” деган саволига “Ўзлари танласинлар” деб жавоб қилган.

Бундан ташқари, Россия етакчиси Саудия Арабистонидаги нефт заводларига қилинган ҳужум ҳақидаги саволга жавобан яна Қуръондан иқтибос келтирган.

АҚШ ҳасаддан С-400 камчиликларини изламоқда – эксперт

"Аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Туркиядек давлатда бўла туриб, муқаддас Қуръони Карим оятларини эсламай ўтишнинг имкони йўқ. Аллоҳнинг марҳаматини ёдда тутинг. Сизлар бир вақтлар душман эдингизлар, Аллоҳ сизнинг қалбларингизни бирлаштирди ва сизни биродар қилди, дейилади Қуръонда. Мана шундан келиб чиқиб иш қилишимиз керак деб ўйлайман”, - дея сўзларига якун ясаган Россия президенти.

Ўтган шанба куни тонгда Saudi Aramco - миллий нефт компаниясига тегишли  бир неча йирик нефт қазиб олиш конларига дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Яман мухолифатчилари ўз зиммасига олган.Аммо АҚШ давлат котиби Майк Помпео ушбу ҳодисада Эронни айблаган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум Яман томонидан амалга оширилганинг “ҳеч қандай далили йўқ”.

Қолаверса, америкалик сенатор-республикачи Линдси Грэм Теҳрон "ўз фитналарини давом эттирадиган бўлса", АҚШ ҳукуматининг Эрондаги нефт объектлари бўйлаб зарба бериш имкониятини муҳокама қилишни таклиф қилган.