Россия Ҳиндистондан С-400 учун биринчи тўловни олди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ҳиндистон С-400 мажмуалари учун аванс бериш масаласини ҳал қилди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Россия ва Ҳиндистон С-400 мажмуалари учун аванс бериш масаласини ҳал қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Девушка держит автомат Калашникова АК-103 - Sputnik Ўзбекистон
Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Бундан аввал ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори ўринбосари Владимир Дрожжов Москва биринчи тўловни йил охиригача олишга умид қилиши, етказиб бериш 2020 йилда бошланиб, 2025 йилда якунланиши ҳақида айтганди.

Шартнома 2018 йил октябрь ойи бошида тузилган. Россия Ҳиндистонга 5,43 миллиард долларлик бешта С-400 полкини етказиб беради.

Вашингтон Деҳлининг Москва билан мудофаа шартномалари бир неча бор танқид қилганди. АҚШ “Триумф” бўйича ҳамкорлик қилишни воз кечишни талаб қилди, акс ҳолда санкциялар билан таҳдид қилди.

С-400 "Триумф" - замонавий узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизими ҳисобланади. У ҳаво кемалари, қанотли ва баллистик ракеталарни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Шунингдек, ердаги нишонларни яксон қилиш учун қўлланиши мумкин.

Мажмуанинг зарба бериш масофаси 400 километрни ташкил қилади. Шунингдек, 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир. Ҳиндистон бу қурол етказиб бериладиган тўртинчи мамлакат бўлади. (Беларус, Хитой ва Туркия).

Янгиликлар лентаси
0