Ургутда ЙПХ ходими аёл кишини уриб ўлдириб қўйгани ёлғон - ИИВ

Ижтимоий тармоқларда яна бир ёлғон шов-шув тарқалди, Ургутда ЙПХ ходими аёл кишини дубинка билан уриб ўлдирмаган - ИИВ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда “ЙПХ ходими аёл кишини дубинкада уриб ўлдириб қўйди” номи билан тарқатилган хабарга расман аниқлик киритди.

Пиёда умринг бўлгур зиёда – ЙҲХБ пиёдаларга 329 та баённома расмийлаштирди

Маълум бўлишича, воқеа 12 сентябрь куни тахминан соат 18.30лар атрофида Ургут туманидан ўтувчи “М-39” автомобиль йўлида содир бўлган. Ушбу жойда хизмат навбатчилигини олиб бораётган вилоят ЙҲХБ инспектори “Дамас”автомобилини тўхтатиб, унинг ҳужжатлари текширганида, суғурта полиси муддати ўтганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтида, ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган 1965 йилда туғилган Қ.Р. унинг ўғиллари, 1988 йилда туғилган Қ.Б. ҳамда 1993 йилда туғилган Қ.С.лар ЙҲХБ инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатган. Инспекторга ёрдамга келган профилактика инспекторини уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни уриб тан жароҳати етказишган, погонларини юлиб олишган.

Ушбу воқеанинг гувоҳи бўлган Қ.Б.нинг онаси 1965 йилда туғилган У.Р. автомашинадан тушиб, уларни ажратиш мақсадида бораётганида тўсатдан қон босими кўтарилиб, ўзини ёмон хис қилган ва ерга йиқилган, лекин ҳушида бўлган.

ЙҲХБ масжидларда йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилди

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Дамас” ҳайдовчиси Ж.С. ЙҲХБ инспекторининг қўлидан ўзига тегишли бўлган ҳужжатлар ва маъмурий баённомани тортиб олмоқчи бўлиб, фаол қаршилик кўрсатган ҳамда ЙҲХБ инспекторининг кўкрак нишони юлиб олиб, номаълум томонга қочиб кетган.

Фуқаро У.Р. шифокор тиббий ёрдамидан сўнг, қон босими пасайиб, аҳволи яхшиланганлиги сабабли, уйига жавоб берилган. Унда ҳеч қандай тан жароҳати аниқланмаган.

Шу куннинг ўзида Дамас ҳайдовчиси С.Ж. ички ишлар бўлимига чақиртирилиб воқеани расмийлаштириш жараёнида, ундан кўкрак нишони ҳужжатлаштириб олинган.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Ургут туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.