ЙҲХБ масжидларда йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилди

© ГУВД г. ТашкентаСотрудник правоохранительных органов на фоне мечети
Сотрудник правоохранительных органов на фоне мечети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент масжидларида имомлар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғибот қилишнинг  янада самаралироқ услубларини топиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларга масжид имомлари орқали мурожаат қилишди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

ИИББнинг ушбу ташаббуси диний уламолар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ва ўтган жума – Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунида -  Тошкент шаҳридаги барча масжидларда намоз ўқишга келганлар мусулмонларга масжид имомлари томонидан йўл ҳаракати хавфизлиги қодалари ҳақида маъруза ўқилди.

© ГУВД г. ТашкентаТошкент масжидларида ЙҲХ қоидалари тарғиб қилинди
ЙҲХБ масжидларда йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент масжидларида ЙҲХ қоидалари тарғиб қилинди

Хусусан масжид имомлари автомобилларни бошқаларга халал бермайдиган қилиб тўхтатиш, бошқа ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматли муносабатда бўлиш, болаларни олд ўриндиқда ёки тиззасига миндириб автомобил бошқармаслик ҳақида сўз юритилди.

Йўлнинг автомобиллар ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисмида қолдирилган транспорт воситалари бош ҳайдовчилар, тез ёрдам ёки ўт ўчириш машиналарига халал бериши мумкинлиги, болани олдинги ўриндиқда ўтриб машина ҳайдаш фавқулодда вазиятларда болалар ҳаётига катта хавф солиши ҳақида айтиб берилди.

ИИББ хабарида айтилишига кўра, маърузаларни намозхонлар диққати билан эшитишган. Шу боис ЙҲХБ бундан буён пойтахт йўлларда қоидабузарликлар камроқ содир бўлишига умид билдирмоқда.

Шу билан бирга, ИИББ, ҳар қандай дин, биринчи навбатда, ўз яқинларига ва атрофдаги инсонларга меҳр кўзи билан боқишни ва мурувватли бўлишни тарғиб қилишини яна бир бор эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0