ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўқонда Ҳунармандлар фестивалининг очилиш маросимида сўзга чиқиб, Фестивал меҳмонлари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Шавкат Мирзиёев Ҳунармандлар фестивали учун Қўқон шаҳри танлангани бежиз эмаслигини таъкидлаб, унинг қадимий Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашгани, 2000 йиллик шонли тарихга ва сўлим табиатга эканлиги ҳамда ушбу шаҳарда буюк алломалар, шоиру ва санъат усталари етишиб чиққанини айтиб ўтди.
Хусусан, президент, Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғилоний, Заҳириддин Бобур, Бобораҳим Машраб, Нодирабегим, Увайсий, Муқимий ва Фурқат номларини санаб ўтди.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси ҳақиқий ҳунармандлар макони сифатида кенг танилганини қайд этди. Масалан, Марғиолон атласи, Риштон кулолчилик санъати, Қўқон наққошлк ва ёғоч ўймакорлик санъати бутун дунёга танилганин.
Ундан ташқари, президент ўз табрик сўзида президент Қўқон шаҳрининг Дунё ҳунарманд шаҳарлар рўйатига киритилганини алоҳида қайд этиб ўтди. Ушбу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ўз номидан ва ўзбек халқи номидан Халқаро Ҳунармандлар иттифоқига чукур миннатдорлик билдирди.