Ҳунармандлар фестивали учун Қўқон танлангани бежиз эмас – Шавкат Мирзиёев  

© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония торжественного открытия Первого Международного фестиваля народно-прикладного искусства в Коканде
Церемония торжественного открытия Первого Международного фестиваля народно-прикладного искусства в Коканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Марғиолон атласи, Риштон кулолчилик санъати, Қўқон наққошлик ва ёғоч ўймакорлик санъати бутун дунёга танилганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўқонда Ҳунармандлар фестивалининг очилиш маросимида сўзга чиқиб, Фестивал меҳмонлари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Кўргазма яхши чиқибди - Россия элчиси Қўқондаги ҳунармандлар кўргазмаси ҳақида

Шавкат Мирзиёев Ҳунармандлар фестивали учун Қўқон шаҳри танлангани бежиз эмаслигини таъкидлаб, унинг қадимий Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашгани, 2000 йиллик шонли тарихга ва сўлим табиатга эканлиги ҳамда ушбу шаҳарда буюк алломалар, шоиру ва санъат усталари етишиб чиққанини айтиб ўтди.

Хусусан, президент, Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғилоний, Заҳириддин Бобур, Бобораҳим Машраб, Нодирабегим, Увайсий, Муқимий ва Фурқат номларини санаб ўтди.

Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси ҳақиқий ҳунармандлар макони сифатида кенг танилганини қайд этди. Масалан, Марғиолон атласи, Риштон кулолчилик санъати, Қўқон наққошлк ва ёғоч ўймакорлик санъати бутун дунёга танилганин.

Ундан ташқари, президент ўз табрик сўзида президент Қўқон шаҳрининг Дунё ҳунарманд шаҳарлар рўйатига киритилганини алоҳида қайд этиб ўтди. Ушбу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ўз номидан ва ўзбек халқи номидан Халқаро Ҳунармандлар иттифоқига чукур миннатдорлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0