Сирдарёда пахта терувчилар учун "Ҳашарчилар шаҳарчаси" ташкил этилди

2019 йилги терим мавсумида Сирдарёда 90та ҳашарчилар шаҳарчалари қурилади. Кейинги йилдан бошқа вилоятларда ҳам шундай шаҳарлар барпо этилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Сирдарёда пахта терувчилар учун ҳашарчилар шаҳарчаси қурилди, деб хабар қилмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Сирдарёда пахта терувчилар учун "Ҳашарчилар шаҳарчаси" ташкил этилди

Ҳашарчилар шаҳарчаси ёки экспериментал намунадаги дала маркази Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 августдаги қарорига асосан Сирдарё вилояти Боёвут туманида ташкил этилган.

Сирдарёда пахта терувчилар учун "Ҳашарчилар шаҳарчаси" ташкил этилди

Шаҳарчада пахта теримига жалб этилган ҳашарчилар яшаши ва ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан у ерда ётоқхона, дам олиш хонаси, овқатланиш учун стол стуллар, тиббиёт хонаси, иссиқ сувли душ, ҳожатхона ва бошқа шароитлар мавжуд. Шаҳарча 400 кишига мўлжалланган.

Сирдарёда пахта терувчилар учун "Ҳашарчилар шаҳарчаси" ташкил этилди

2019 йилги терим мавсумида ҳашарчилар шаҳарчалари фақат Сирдарё вилояти бўйлаб ташкил қилинади. Умумий ҳисобда 90та ана шундай шаҳарча ташкил қилиш режалаштирилган. Кейинги йилдан бошқа вилоятларда ҳам шундай шаҳарлар барпо этилиши мумкин, дейилган хабарда.