Ўзбекистон юк машиналарининг тошбўрон қилиниши юзасидан расмий баёнот берилди

Ўзбекистонлик юк ҳайдовчиларининг автомобилларига Қозоғистоннинг Атирау шаҳри номаълум шахслар тош отиб, шикаст етказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларининг 7 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳри ҳудудида номаълум шахслар томонидан тош отиб, шикаст етказилганлиги ҳолати бўйича Транспорт вазирлиги баёнот берди

Ўзбекистон фуралари Қозоғистонда тошбўрон қилинди – видео

Хабарда айтилишича, вазирлик вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказган. 

Айни дамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги бош консуллиги назоратига олинди. Рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда.

“7 сентябрь куни рўй берган ҳодисага батафсил ойдинлик киритиш мақсадида жабрланган ҳайдовчиларни Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги бош консулининг + 7777 599 00 50 телефон рақамига мурожат қилиб ариза қолдиришларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқлар ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларининг Қозоғистоннинг Атирау шаҳри ҳудудида номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.