ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Қозоғистон ҳудудидан ўтаётган Ўзбекистон юк автомобиллари тошбўрон қилинди деб хабар бермоқда Нурилло Нуриддинов исмли ҳайдовчи Facebookда.
“Қозоғистондаги Атырау - Астрахан йўлида Ўзбекистоннинг 4та фураларига катта-катта тошларни отишди. Машинанинг ҳамма жойида тошларнинг изи қолган,олд ойна ҳам синиб кетди. Улар 10та ёш болалар эди. Тош отиб қочиб кетаяпти”, - дейди ҳайдовчи.
Бундан бироз олдин интернетда айнан ушбу ҳайдовчи томонидан суратга олинган Ўзбекистонлик ҳайдовчиларни жаримага тортаётган қозоғистонлик ҳуқуқни сақлаш орган ходими билан бўлган тортишув акс этган видео ҳам жойлаштирилган эди.