Ўзбекистон фуралари Қозоғистонда тошбўрон қилинди – видео

Қозоғистоннинг "Атырау - Астрахан" йўлида Ўзбекистон юк автомобиллари тошбўрон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Қозоғистон ҳудудидан ўтаётган Ўзбекистон юк автомобиллари тошбўрон қилинди деб хабар бермоқда Нурилло Нуриддинов исмли ҳайдовчи Facebookда.

“Қозоғистондаги Атырау - Астрахан йўлида Ўзбекистоннинг 4та фураларига катта-катта тошларни отишди. Машинанинг ҳамма жойида тошларнинг изи қолган,олд ойна ҳам синиб кетди. Улар 10та ёш болалар эди. Тош отиб қочиб кетаяпти”,  - дейди ҳайдовчи.

Бундан  бироз олдин интернетда айнан ушбу ҳайдовчи томонидан суратга олинган Ўзбекистонлик ҳайдовчиларни жаримага тортаётган қозоғистонлик ҳуқуқни сақлаш орган ходими билан бўлган тортишув акс этган видео ҳам жойлаштирилган эди.